МУДОФАА

МУДОФАА — жанговар ҳаракат турларидан бири. Душман кучлари хужумини қайтариш, уларга жиддий талафот етказиш, жанговар позицияни қўлда тутиб туриш ва шиддатли ҳужумга ўтиш учун қулай шароит яратиш мақсадида қўлланилади. Жанглар ва операциялар шаклида олиб борилади.