МУФЕЛЬ

МУФЕЛЬ (нем. Myffel) — печда қиздириладиган буюмни ташқи муҳит ёки ёқилғи ёнганда ажраладиган газлар таъсиридан ҳимоялайдиган камера. М. печь ичига жойлаштирилади. Ёниш маҳсулотлари Муфель ташқарисида ҳаракатланади ва иссиклик унинг девори орқали ичига ўтади. Ёнилғи (газ) иссиқбардош қувурлар ичида ёнадиган Муфель ҳам бор. Бунда қувурлар печнинг иш бўшлиғидан ўтказилади. Муфель ўтга чидамли ғишт (шамот ёки карборунд) дан ёки иссиқбардош металл қотишмалардан ясалади. Муфель бир текис қизийди, кул ёки қурум билан ифлосланмайди. Қиздирилаётган металлни оксидланишдан саклаш учун Муфель махсус газ б-н тўлдирилади. Муфель кичик деталларни термик, кимёвийтермик ишлаш ва б. да ишлатилади. Электр билан қиздириладиган Муфель ҳам бор. Ичига Муфель жоилаштирилган печь муфелли печь деб аталади. Бундай печларнинг иш унумдорлиги — 70—600 кг/соат, иссиклик сарфи — 5000—7000 кж/г. Камера ичидаги трани 1300° гача етказиш мумкин.