МУФТА (нем. Muffe) (техникада) — валлар, тишли ғилдираклар, трубалар, кабелларни бир-бирига улаш учун ишлатиладиган деталь ёки узел. Доимий бириктирувчи Муфта ; бошқариладиган ёки илашма Муфта ; ўз-ўзидан бошқариладиган (автомат) М. ; сирпанма Муфта ва махсус Муфта ларбор. Доимий бириктирув-ч и М. лар воситасида икки бўлак вал бирлаштирилиб, битта яхлит вал хрсил қилинади. Бундай Муфтанинг қўзғалмас, қўзғалувчан (компенсацияловчи) ва эластик (қайишқоқ) хиллари бор. Валларни исталган вақтда улаш ёки ажратиш учун бошқариладиган (илашма) Муфталар ишлатилади. Уларнинг кулачокли ёки фрикцион хиллари бор. Уларни механик, гидравлик ёки электромагнит мосламалар воситасида автоматик тарзда ёки қўлда исталган вақтда узиб-улаш мумкин. Сирпанма Муфталар сирпаниш юз берганда, мас, етакланувчи ярим Муфта етакчи ярим Муфтадан орқада қолганда ишга тушади. Уларнинг гидродинамик ва электродинамик хиллари бор. Машиналарнинг айланиб ишлайдиган деталларига таъсир этаётган куч ва момент тўсатдан ортиб кетганда уларни сақлаш мақсадида махсус сақлагич Муфталар ишлатилади. Валдаги куч ва момент мўлжалдагидан ошиб кетганда, аввало Муфтанинг болтлари синиб, валларни бир-биридан ажратади. Автоматик ишлайдиган саклагич М. лар хам бор. Мас, марказдан қочма М. лар ёрдамида валлар автоматик тарзда уланибузилиб туради.