МУФТИЙ

МУФТИЙ (араб. — фатво берувчи) , муфт и — мусулмонларда олий лавозимли руҳоний. М. динийҳуқуқий масалаларни изоҳлаш, талқин қилиш, шариатни татбиқ этиш борасида ҳал қилувчи ҳуқуққа эга. Одатда, унинг фикр ва қарорлари фатволарда баён этилиб, мусулмонлар учун қўлланма ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасига Муфтий бошчилик қилади. У Уламолар кенгаши йиғилишида 5 й. муддатга сайланади.