МУҒ ҚАЛЪА ҲУЖЖАТЛАРИ – Муғ қалъа харобаларидан топилган ҳужжатлар мажмуидан иборат ўзига хос архив қолдиғи (мил. 7-а. охири — 8-а. боши) . Унинг таркибидаги жами 80 хужжатдан 74 таси фанда шартли равишда «миллий суғд ёзуви» ёки Самарқанд суғд ёзуви деб номланган ёзувда битилган. 3 та ҳужжат хитой ёзувида бўлиб, мазкур архив мазмунига дахлдор эмас. Хитойча матн битилган қоғознинг орқа тоза юзасидан ёзув матери-али сифатида фойдаланилган. 2 та ҳужжат араб ёзувини куфа усулида битилган ва архив мазмунига алоқадор. 1 та ҳужжат тери юзасига қад. туркруний ёзувда битилган. Ҳужжатлар битилган материаллар турлича. 20 дан ортиқҳужжат толдан кесилган таёкчаларда, 20 дан ортиқроқ ҳужжат ошланган тери юзасида ва бир қанча ҳужжат хитой қоғозларда етиб келган.
Ҳужжатларнинг мазмун доираси хилма-хил, уларнинг бир туркуми ҳуқуқий (никоҳ ва бу муносабат билан оила мулкий муносабатлари ҳақидаги масалаларни акс эттиради) муносабатларга оид. Ҳужжатларнинг яна бири тегирмон ижараси, иккинчиси ер мулкчилиги ҳақидаги ҳужжатлардир.
Бир туркум ҳужжатлар дипломатик ёзишмалар тоифасига киради. Ҳужжат мазмун эътибори билан араб боскинчилиги воқеалари билан бевосита алоқадор, унда халифалик ноибининг Мовароуннахрдаги омили Абдурраҳмон бинни Субҳнинг Панч ҳокими Деваштичп огоҳлантириш ва дўқ-пўписаси ифода топган. Яна бири дипломатик мактуб Деваштич томонидан Руст хркими Афарунга ёзилган бўлиб арабларга қарши ҳарбий кучларни бирлаштириш масаласига ишорат қилади.
Архив ҳужжатларнинг каттагина гуруҳи фрамандар (хўжалик ишлари бўйича нозир) номига ёзилган Деваштичнинг буйруқларидир. Яна бир қанча ҳужжатлар Суғд давлатининг хўжалик муносабатларини акс эттиради. Улар орасида тери ошлаш, чармгарлик, зироатчилик, боғдорчилик ва б. хўжалик соҳаларининг араб истилоси кунларидаги аҳволини кўрсатувчи бир қанча ҳужжат намуналари бор. Яна бир гуруҳ ҳужжатларда молиявий муносабатлар акс этган бўлиб, аввало сарой эҳтиёжлари учун харажатлар рўйхати, турли хил тўловлар ҳақидаги ахборотлар, солиқ ва бож йиғмалари каби бевосита молия иқтисод муносабатлари акс этган.
Муғ қалъа ҳужжатларининг тарихий манбалик аҳамияти ғоят даражада юксак баҳоланади.
Муғ қалъа ҳужжатлари бугунга қадар тўлиқ илмий нашр этилган. Уларнинг дастлабки илмий нашрлари рус олимлари А. А. Фрейман, М. Н. Боголюбов, В. А. Лившиц, О. И. Смирновалар томонидан 1960 – й. ларнинг бошларида амалга оширилган.
1990—92 й. ларда суғдшунос олим Муғ қалъа ҳужжатлари Исҳоқов сўнгги даврларда суғдшунослик соҳасидаги янги натижа ва хулосалар асосида Муғ қалъа ҳужжатлари ҳ – катта туркумини ўзбек тилига таржима қилиб, илмий изохлар билан нашр эттирди.
Ад.: Согдийский сборник. Сборник статей о памятниках согдийского языка и культуры, найденных на горе Муг, Л., 1934; Согдийские документы с горы Муг, Муғ қалъа ҳужжатлари, 1962—63.
Мирсодиқ Исҳоқов.