МУГУЗЛАНИШ, кератинланиш — бирор тўқимада кератин, кератогиалин ва ёғ кислотасидан иборат мугуз (шох) модда хреил бўлиши. Терининг юза қавати — эпидермиса», (бунда тери зичлашади, дағаллашади, пишиқбўлиб қолади, у организмни механик шикастланишдан, унга ёт микроорганизмлар тушишидан, терини қуриб қолишдан ҳимоя қилади) ва унинг ҳосилалари (соч, тирноқ ва б.)да Мугузланиш нормал ҳисобланади. Мугузланишга гормонлар ва витаминлар таъсир этади. Патологик Мугузланишда жараён жадал еки сует кечади, шунингдек, Мугузланиш юзага келиши лозим бўлмаган жойда (мас, тил, ўрта қулоқ ва б. аъзоларда) кузатилади.