МУҲАДДИС (араб. — ҳадис ривоят қилувчи) — ҳадисларни тўплаш, саралаш ва шархлаш билан шуғулланган илоҳиётчи. Муҳаммад (сав) вафотидан кейин ҳадисларни тўплаш кенг анъанага айлана бошланиши натижасида илоҳиётчиларнинг бир қисми бу соҳада ихтисослашган ва улар Муҳаддислар деб ном олган. Ҳадис тўпламлари ислом анъанасида эътибор қозониб, Муҳаддислар (мас, Имом ал-Бухорий, Муслим ибн алҳажжож, Ибн Можа ва б.) ислом тарихида машҳур бўлиб кетган.