МУҲАММАД АЛИ

МУҲАММАД АЛИ (тахаллуси; асл исм-шарифи Аҳмедов Муҳаммад Али) (1942.1.3, Бўз тумани) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1992), филол. фанлари номзоди (1992). Москвадаги Муҳаммад али Горький номидаги Адабиёт ин-тини тугатган (1966). «Шарқ юлдузи» жур. да адабий ходим (1966), Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир (1967), бўлим мудири (1982), бош муҳаррир (1982—85), Ўзбекистон телевидениесида бош муҳаррир (1985 — 88), ТошДУда этика ва эстетика ка-федраси мудири (1994—96), Ғафур Ғулом номидаги нашриётда ўзбек адабиёти таҳририяти мудири (1997—98), Халқаро «Олтин мерос» хайрия жамғармаси бошқаруви раиси (1999 — 2003). 2003 й. дан Халқаро Амир Темур жамғармаси раиси.

Муҳаммад Али «Фазодаги хислар» (1967), «Шафақ» (1968), «Оталар юрти» (1970), «Достонлар» (1974), «Оқ нур» (1977), «Илҳом парией» (1980), «Сен бир гулсан» (1989), «Она дуоси» (1994) ва б. шеърий асарлар муаллифи. «Машраб» достонида (1966) Бобораҳим Машрабнинг фожиали ҳаётини тасвирлаган. «Бешгул» (1986), «Заминда яшаймиз» (1971), «Мухаббат» (1983) достонлари замонавий мавзуларда ёзилган. Ўзбек халқининг 19-а. охири — 20-а. бошларидаги ҳаётини тасвирлашга бағишланган «Боқий дунё» (1981) шеърий романида Жиззах қўзғолони воқеалари бадиий лавҳаларда акс эттирилиб, Дукчи Эшон образи яратилган. «Сарбадорлар» (1989) дилогияси Муҳаммад Алининг прозадаги дастлабки асари. «Улуғ салтанат» (1999) тарихий романида ўзбек халқининг 14-а. даги ҳаёти тасвирланаркан, тарихий ҳодисалар оқимида Амир Темур образининг тадрижий ўсиб бориши, унинг характеридаги адолатпарварлик, ҳалоллик, мардлик ва ватанпарварлик фазилатлари кўрсатилган. Муҳаммад Алининг давр ва тарихнинг долзарб масалаларига бағишланган публицистик асарлари ҳам борОшиқ бўлмай Ҳақ дийдорин курса бўлмас» 1992; «Мен кўрган Америка», 2000). Ҳинд эпоси «Рамаяна»дан парчалар, қорақалпоқ эпоси «Шаҳриёр», Р. Берне, Г. Табидзе шеърий китоблари, Байрон, Пушкин, Р. Ҳамзатов ва б. асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мукофоти лауре-ати (1984), «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (1999).

Ас: Сайланма, Т., 1997.

Loading...