МУҲАММАД ибн ҲУСАЙН

МУҲАММАД ибн ҲУСАЙН Миракий Самарқандий (16-а.) — хаттот. У настаълиқ хатида кўчирган Али ибн Ҳусайн ал-Ансорийнинг доришу-носликка оид «Ихтиёроти Бадийъий» (Бадийъийга бағишланган сайланмалар», 1541, ЎзФА ШИ, инв. №1598) асарини кўчирган. Бу қўлёзма ниҳоятда чиройли безалган, унга 602 расм ишланган; уларда дори сифатида ишлатиладиган гиёҳ, дарахт ва жониворлар тасвирланган. Немис олими К. Броккелманнинг таъкидлашича, Муҳаммад ибн ҳусайн Ҳ. Аҳмад ибн Ҳожар алҳайсамийнинг «Итҳоф ихвон ассафо би нубиз мин ахбор ал-хулафо» («Оқ кўнгиллиларнинг халифалари тарихидан олинган мақолалар туҳфаси», 1574) асарига шарҳ ёзган.

Loading...