Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

МУҲАММАД МУРОД САМАРҚАНДИЙ

МУҲАММАД МУРОД САМАРҚАНДИЙ (16-а.) — мусаввир, Самарқанд миниатюра мактабинчнг йирик вакили. Ўзига хос услуби, юксак бадиий савиядаги асарлари билан Ўрта Осиёда миниатюра санъати ривожига катта ҳисса қўшган. Фирдавсийнинг «Шоҳнома» (1556 й. да кўчирилган нусхасини безаган 115 та миниатюраси ЎзФА ШИда), Саъдийнинг «Бўстон» (Дублиндаги Честер Битти кутубхонасида) асарларига ишлаган миниатюралари бизгача етиб келган. Муҳаммад Мурод Самарқандий ижодида бадиий усулларни янгилашга интилган; анъанавий сюжет ва композициялар тузилишидан қочган мусаввир кескин сюжетларни танлаб олиб (мас, ўзининг орқасидан оммани зулмга қарши эргаштира олган темирчи Кова қўзғолони, ўзининг бе-гунохлигини оловда синаш билан исботлаган Сиёвуш ва б.), кишиларнинг қиёфаларини таъсирчан руҳий ҳолатда бера олган; кам шакллар орқали қўшинлар, уларнинг саркардалари ўртасидаги қизғин жанг лавҳаларини яратишга эришган. Асарлар колорити жиддий, кенг бўёкдар гаммасида ёрқин ранглар билан бир қаторда уларнинг хилмахил тусларидан ҳам фойдаланилган; мусаввирнинг ҳар бир асар учун алоҳида қатъий ранглар уйғунлигини танлаб олиши диққатга сазовор.