МУҲАММАД МУСО ТУРКИСТОНИЙ Ғойиб Назар Ўғли (1904, Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани — 1991, Мадина) — тарихчи олим ва маърифатпарвар. Уламо оиласида туғилган. 2 ёшлигида ота-онаси билан Андижонга кўчиб келган. Араб, форс ва рус тилларини пухта ўрганган. «Иттиҳоди ислом» жамияти аъзоси (1919). Ота-онаси билан бирга Қашқарга муҳожирликка жўнаб кетишга мажбур бўлган (1926). Ҳаж сафарига бориб, Саудия Арабистонида яшаган ва савдотижорат билан шуғулланган (1929-31). 1931 й. да Қашқарга қайтиб, уйғур халқининг Хитойга қарши миллий озодлик ҳаракатига фаол катнашган. Тазйиқ кучайгач, Қашқардан кетиб Кобул (1934 — 37), Макка ва Мадинада яшаган. Араб матбуотида тарихий, адабий ва сиёсий мақолалар билан қатнашган. Муҳаммад Мусо Туркистоний «Коммунизмнинг чеҳраси» (1966), «Улуғ Туркистон фожиаси» (1979, 1жилд), «Ақойид», «Беш масала», «Замзам ва тарихи» ва б. асарлар ёзган.