Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

МУҲАММАД ШАРИФ

МУҲАММАД ШАРИФ (16-а. охири – 17-а. бошлари) — мусаввир, Ўрта Осиё миниатюра мактаби намояндаси. Муҳаммад My род Самарқандий ва Муҳаммад Дарвиш Самарқандий билан Саъдийнинг «Бўстон» асари қўлёзмасини (1570, Дублиндаги Честер Битти кутубхонасида) безашда қатнашиб, 4 та раем ишлаган. Шунингдек, ҳамкорликда «Йигит расми» (Луврда) ва «Гўзал қиз» (шахсий мажмуада) каби алоҳида асарлар ҳам яратган.