Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

МУҲАММАД СОЛИҲ

МУҲАММАД СОЛИҲ Раҳим Корахўжа ўғли (тахм. 1830—Тошкент — 1890) — тарихчи ва географ олим. Муҳаммад Солиҳ бобоси мулла Абдураҳимхўжа ўз насабномаси билан Шайх Хованди Тоҳур (14-а.) га боғланишини ва у Тошкентнинг Қиёт маҳалласидаги Бекмуҳаммадбий масжидида имомлик қилганлигини ва даре ҳам берганлигини таъкидлайди. Отаси домла Раҳим Қорахўжа ўз даврининг билимдон зиёлиларидан бўлган. Муҳаммад Солиҳ илк сабоқни бобосидан олган. Сўнгра Тошкентдаги Эшонқули додхоҳ, Бекларбеги, Хожа Аҳрор, Қўқондаги Азимбой ва Бухородаги Кўкалдош мадрасаларида таҳсил олган. 1863 й. да Тошкентнинг Қиёт маҳалласидаги бобоси имомлик қилган масжидда имом бўлган ва даре ҳам берган. М. С. Туркистоннинг турли жойларига сафар қилган. 1863—88 й. ларда ёзган «Тарихи жадидаи Тошканд» («Тошкентнинг янги тарихи») асари Тошкент тарихига бағишланган бирданбир китобдир. Унинг муаллиф достонидан иборат нусхаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти қўлёзмалар фондидасақланади (№7791). Ин-тфондида асарнинг аслидан кўчирилган яна икки нусхаси мавжуд (1936, 1940 й. лар; №11072, №11073).

«Тарихи жадидаи Тошканд» 2 жилддан иборат. 1жилд — умумий тарих, Туркистон ва қўшни мамлакатлар тарихи илгариги тарихий асарлар маълумотлари асосида ёзилган; 2жилд — ўз навбатида 3 қисмдан тузилган; 1қисм — 15—16-а. лардаги Фарғона тарихи, 2қисм — 15 — 19-а. лардаги Туркистон тарихи, жумладан, Қўқон хонлиги ва Тошкент тарихи, 3қисм — Тошкентнинг географик тавсифи ва муаллифнинг ўзи ҳақида ёзганлари. 2жилд ёзма манбалар, мушоҳидлар ҳикоялари ва муаллифнинг ўз кўрганлари асосида ёзилган ва илмий нуқтаи назардан энг қимматлидир.

Асарнинг Тошкентга бағишланган қисмида шаҳар топографияси (сувлари, қўрғони, дарвозалари, тўрт даҳаси, маҳаллалари, Мадраса, масжид, мақбаралар, ҳаммом ва б.), Россия империяси томонидан Тошкентнинг босиб олиниши (1865), шунингдек, Тошкент вилоятига оид қисмида эса вилоятдаги мевали дарахтлар, полиз экинлари, Туркистоннинг катта қисмида таркалган доривор гиёхлар, фойдали қазилмалар, ўсимлик ва ҳайво-нот олами ва турли касалликлар (безгак, зотилжам, кўзапушт, вабо, сарсом, истискр, куланж ва б.) ҳақида маълумотлар бор. Тошкентнинг шарқ-идаги тоғлар тавсифи айниқса муфассалдир. Шаҳарнинг муаллиф давридаги тарихи ҳам батафсил ва аниқ ёритилган.

Ад.: Ўринбоев А., Бўриев О., Тошкент Муҳаммад Солиҳ тавсифида, Т., 1983; Муниров К., Ирисов А., Носиров А., Тошкент тарихида баъзи сиймолар, 1983.