МУҲАММАД СОЛИҲ

МУҲАММАД СОЛИҲ (1455, Хоразм — 1535, Бухоро) — шоир. Хоразм ҳокими амир Нурсаидбек оиласида туғилган. Бобоси Шоҳмалик Улуғбек саро-йида, отаси Нурсаидбек эса Улуғбек, Жўги Мирзо, Абу Саид саройларида эътиборли арбоблардан бўлган. М. С. Хоразмда савод чиқаргач, Ҳиротга бориб, Абураҳмон Жомийдян илм ўрганган. Отаси вафот этгач, Ҳусайн Бойқаро ва б. темурийлар саройида маълум муддат хизмат қилган. Бироқ отасининг ўлимига сабабчи бўлган темурийзодалар билан ишлашни хохламай, 1499 й. Шайбонийхон хизматига кирган. Бухоро, Чоржўй, Нисо вилоятларига ҳокимлик қилган. «Амир ул-уламо», «Малик уш-шуаро» унвонларига сазовор бўлган. 1507—10 й. ларда Ҳиротда яшаган. Шайбонийхон вафотидан сўнг Бухорога қайтган.

Муҳаммад Солиҳ туркий ва форсийда ижод қилган. Шеърлари ишқий, биографик, сиёсий мавзуда. Ўзбек адабиёти тарихида илк реалистик тарихий достон — «Шайбонийнома»ни ёзган. Достон 8880 мисра, 76 бобдан иборат. 15-а. охири — 16-а. бошларидаги воқеалар акс этган бу асар тарихий, этнографик, географик, лингвистик жиҳатлардан ҳам, бадиийлигига кўра ҳам муҳим аҳамиятга эга. Достоннинг асл нусхаси топилган эмас, аммо шоир ҳаётлигида Қосим котиб томонидан 1510 й. да кўчирилган қўлёзма нусхаси Венада сақланади. 1904 й. да Санкт-Петербургда (1904), Тошкентда (1961, 1989) нашр этилган.

Вамбери М. С. нинг «Лайло ва Мажнун» номли туркча гўзал достони борлигини хабар берган, лекин у топилган эмас. «Қомус ул-аълом»цА «Ноз ва Ниёз» манзумаси Муҳаммад Солиҳга нисбат берилган, бироқ Нисорий «Музаккири аҳбоб»да унинг муаллифини Бақоий деб кўрсатади.

Ас: Шайбонийнома, Т., 1961; 1989.

Ад.: Акра мов A., Муҳаммад Солиҳ, Т., 1966; Иброҳимов А., 16 аср ўзбек адабиётининг асосий хусусиятлари, Т., 1976.

Бегали Крсимов.