Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

МУҲАММАД ТЕМУР СУЛТОН

МУҲАММАД ТЕМУР СУЛТОН (? – 1521, Самарқанд) — шайбонийларпан. Шайбонийхонннж ўғли. Шайбонийлар Мовароуннаҳрни эгаллаганларида Муҳаммад Темур Султонга пойтахт Самарқанд ва унинг вилояти берилган (1501), унинг ўғли Пўлод султонга Хоразм теккан. Балх (15О5)ни эгаллаган. 1505—07 й. ларда М. Т. с. Убайдулла султон билан бирга те-мурийлардан Фаридун Ҳусайн мирзо ва унинг укаси Ибн Ҳусайн мирзони Работи Дудар мавзеида тормор этган. 1507 й. Шайбонийхон Ҳиротни олгач, Муҳаммад Темур Султон ва Убайдулла султонларни Абул-муҳсин мирзо ва Кепак мирзога қарши Машҳадга юборган, улар зафар қозонишган. Отаси Исмоил I Сафавий билан Марв ёнида жанг қилганида (1510) ёрдамга кеч қолган. 1511 — 12 й. ларда Мовароуннахр ва Тошкент учун шайбонийларнинг Бобур билан бўлган курашларида қатнашган. Туркистон, Сирдарё бўйидаги шаҳарларга эгалик қилиш учун қозоқ султонлари (Қосимхон ва б.) б-н курашган (1513 й. дан). 1511 й. мартда Суюнчхўжахон Бобурни қизил-бошлилар б-н иттифокликда Мовароуннаҳрга ҳужум қилишидан хавфсираб Чағониён мулкини Махдий султон ва Ҳамза султонлардан ажратиб олиб, у ерга Муҳаммад Темур Султонни жўнатган. 1512 й. Кўли Малик жангица Убайдулла султон, Жонибек султон ва Муҳаммад Темур Султон ларнинг бирлашган қўшини Бобур устидан тўлиқ ғалабага эришган. 1513 й. 11 мартда Убайдулла султон билан биргаликда Марвни эгаллаган. Муҳаммад Темур Султон даврида Самарқандда ободончилик – қурилиш ишлари олиб борилган. Олияи хония мадрасаси ва Муҳаммад Темур Султоннинг хотини Меҳр Султон хоним томонидан қурилган Хония мадрасаси ложувард ва зарҳал кошинлар б-н безатилган жуда катта пештоқ билан бирлаштирилган эди. Мадраса су-пасида, аниқроғи, дахмада самарқандлик шайбонийлар авлод-аждоди дафн этилган. Самарқанднинг шарқий қисмида янги маҳалла (Нав) пайдо бўлиб, бу ерда Самарқанд зодагонларининг боғлари жойлашган, улар орасида Дил-афрўз боғи ўзининг гўзаллиги билан айниқса шуҳрат қозонган эди. Муҳаммад Темур Султон даврида Самарқандда илм-фан, мадани-ят, санъат ривожланган, кўплаб машҳур шоир, адиблар, тарихчилар ижод қилган (қ. Бухоро хонлиги).

Фахриддин Ҳасанов.