МУҲАММАДЖОНОВ Абдулаҳад Рақимжонович

МУҲАММАДЖОНОВ Абдулаҳад Рақимжонович (1928.26.12, Тошкент) — шарқшунос ва археолог олим. Ўзбекистон ФА акад. (2000). Тарих фанларидри (1973), проф. (1989). Ўрта Осиё унтини тугатган (1951). 1956-70 й. ларда Ўзбекистон ФА Тарих ва археология интида катта илмий ходим, сектор мудири ва 1970 й. дан Археология ин-тининг сектор мудири, 1980—83 й. ларда директори. Ўзбекистон ФА вице президента (1996— 98), Ўзбекистон ФА Тарих ин-ти директори (1996—98). 1998—2003 й. ларда Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида бош илмий ходим. 1998 й. дан Узбекистон миллий унтида проф. Айни вақтда 1997 й. дан «Узбекистонда ижтимоий фанлар» жур. ининг бош муҳаррири. Унинг илмий ишлари Урта Осиёда суғорма деҳқончилик, ирригация, гидротехника ҳамда деҳкрнчилик воҳаларини вужудга келиши ва тараққиёти тарихига бағишланган. М. Бухоро, Тошкент ш. лари қад. тарихи, айниқса, уларнинг ёшини илмий асослашга муайян ҳисса қўшган.Ватанимиз тарихий топонимияси бўйича илмий асарлар ва мақолалар нашр этиб, тарихий манбашунослик бўйича янги илмий йўналишга асос солди.

Ac: Ўзбекистоннинг қадимги гидротехника иншоотлари, Т., 1997; Населённые пункты Бухарского эмирата, Т., 1999; Узбекистон тарихи, Т., 2003; Қадимги Тошкент, Т., 2002.