МУҲАММАДЖОНОВ

МУҲАММАДЖОНОВ Зикир (Зокир) (1921.1.1, Тошкент) — Ўзбекистон халқ артисти (1962). Ўзбекистон Қаҳрамони (2003). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1949). 1938 й. дан Ҳамза театри (ҳоз. Ўзбек миллий академик драма театри)да актёр. 1977—82 й. лар Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмасининг раиси. Муҳаммаджонов кенг қамровли актёр бўлиб, спектаклда, кино ва телевидениеда жаҳон драматургиясининг мумтоз намуналарида, ўзбек адибларининг умуминсоний мавзуларидаги асарларида образларни махррат билан яратган. Фердинанд («Макр ва муҳаббат»), Жалолиддин («Жалолиддин Мангуберди»), АбдуллатифМирзо Улуғбек»), Навоий («Алишер Навоий»), Горацио («Ҳамлет»), Кассио («Отелло»), Фурқат («Фурқат»), Еди-гей («Асрга татигулик кун»), Самандар («Самандар»), Синтаро («Ўғирланган умр»), Октавия Цезарь («Юлий Цезарь»), Деҳқонбой (Шоқи сўзана»), Жабборов («Парвоз»), Юсуфбек ҳожи («Ўтган кунлар»), БерунийАбу Райхрн Беруний») каби ролларида Муҳаммаджоновнинг ўзига хос ижод нафаси овоздаги жўшқин эҳтирос, фикран теранлик ва вазминлик билан тўлдирилиб, имконият кучи намоён бўлган. Муҳаммаджонов бир қанча фильмларда (Максуд, «Фидойи»; проф. Каримов, «Кониют ғорининг сири»; Шоҳ Бахром, «Дилором»; Жунаидхон, «Узоқ-яқин йиллар»; Юсуф, «Алибобо ва қирқ қароқчи» ва б.) ҳам суратга тушган. Айниқса, «Генерал Раҳимов» фильмидаги Собир Рахимов роли алохдда ўрин тутади. Генералга хос жўшқинлик, шижоат, жасурлик, бағри кенглик Муҳаммаджонов ижросида ўз аксини тўла топа олган. Актёр видеофильм ва телеспектаклларда қам бир қанча образлар яратган: Улуғбек («Улуғбек хазинаси»), Ҳусайн Бойқаро («Алишер Навоий»), Исомиддин ака («Ер фарзанди»), проф. Комилов («Имон») ва б. шулар жумласидан. Бир қанча чет эл фильмларида ҳам суратга тушган. Муҳаммаджонов яратган образлар кучли психологик драматизми, романтик кўтаринкилиги билан ажралиб туради. «Шухрат» медали (1994), «Дўстлик» (1996), «Буюк хизматлари учун» (1998) орденлари билан такдирланган.

Ас: Таъзим, Т., 1996; Ўзим кўрган ва билганларим, Т., 1998; Улуғлар орасида, Т., 2003.

Тошпўлат Турсунов.

Loading...