МУҲАММАДРАСУЛ РАСУЛИЙ (1884 — Тошкент — 1935) — ўзбек маъри-фатпарвари, педагог. Тошкентдаги Бекларбеги мадрасасида ўқиган. 1907 й. дан рус-тузем мактабларида дарс берган. 1917 й. дан кейин мактабларда ўқитувчилик қилган, саводсизликни тугатишда фаол иштирок этган. Рус-тузем ва янги усулдаги мактаблар учун дарсликлар («Раҳбари форсий», «Қироати форсий ёхуд мунтахаби гулистон», «Болалар боғчаси») ёзган. «Раҳбари форсий» китоби (1911, 1914, 1917 й. ларда нашр этилган)да форс тили қоидалари ўзбек тилида баён қилинган. «Қироати форсий ёхуд мунтахаби гулистон» (1916) хрестоматия китобида қисқақисқа форсча матнлар 56 дарсга бўлиб берилган, баъзи форсча сўзларга ўзбекча изоҳ ёзилган. «Болалар боғчаси» алифбе китоби бўлиб, товуш усулида тузилган. Унинг 2нашри 1917 й. Тошкентда чиққан. Бу дарсликда К. Д. Ушинский, Л. Н. Толстой, СМ. Граменицкийнинг ўқув китобларидан таржималар берилган.