Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

МУҲАММАДВАЛИ ҒОРИ

МУҲАММАДВАЛИ ҒОРИАндижон вилояти Хўжаобод туманидаги ғор. Чилустун тоғининг шим. ён бағрида, 1085 м баландликда жойлашган. Девон даврига мансуб оҳактошларда ҳосил бўлган. Ғорни биринчи бўлиб акад. Д. И. Шчербаков текширган (1931). Ғор оғзи шим.-шарқ томон очилган (эни 1,6 м, бал. 2,5 м) . Ғор шипи ва деворлари кальций минералидан ташкил топган ҳосилалар билан қопланган гумбазсимон хонадан бошланади (уз. 3 м, бал. 2,7). Ундан ичкарига томон бир қанча йўлаклар (уз. 3,5 м гача, бал. 2 м гача, эни 2,5 м гача) давом этади ҳамда яна 4 та хона (уз. 3,5 — 22 м, эни 2,5—4 м, бал. 1,7—5 м ) туташган. Ғор саҳни нотекис, охирида пасайиб тор ёриққа айланади. Бу қисмида сув йиғилиб қолган. Ғорнинг умумий уз. 57 м, майд. 92 м2, ҳажми 276 м3.