МУҲАНДИСЛИК ПСИХОЛОГИЯСИ

МУҲАНДИСЛИК ПСИХОЛОГИЯСИпсихология соҳаси; инсон билан машина (техника) ўртасидаги муносабатни, инсонга машинанинг психологик таъсирини, инсоннинг техника билан муносабат жараёни психологик қонуниятларини ўрганади. Муҳандислик психологияси фантехника тараққиёти натижасида вужудга келган. У қуйидаги муаммоларни текширади: инсоннинг бошк,-арув тизимларидаги, автоматик қурилмалар, хусусан, ЭҲМ билан муносабатдаги вазифалари; ЭҲМ операторларининг фаолиятида мулоқот жараёни ва уларнинг ўзаро таъсири; оператор фаолиятининг психологик тузилиши; оператор ишининг сифати, тезлиги, самарадорлигига таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилиш; операторлар учун психодиагностика ва касбга йўллаш методларини ишлаб чиқиш ва ҳ. к.