МУҲАРРАМ (араб. — тақиқланган, муқаддас) — қад. арабларнинг Ой тақвимида, шунингдек, мусулмонларнинг ҳижрий йил ҳисобит биринчи ой. Муҳаррам исломдан илгари ҳам арабларда муқаддас ой ҳисобланган, бу ойда қабилалар ўртасидаги урушжанжаллар ва қон тўкишлар тақиқланган. Бу М. ойининг номидан ҳам кўриниб туради. Муҳаррам ойининг биринчи ўн кунида шиалар имом Ҳусайнни ёдлаб мотам тутади, турли диний маросимлар ўтказади (қ. Ашуро).