МУҲЛАТ (ҳуқуқда) — қонун билан белгиланган ва ўтиб кетиши ҳуқуқий оқибатларга олиб келадиган муддат; мас, Муҳлатга амал қилмаслик даъво қилиш ҳуқуқининг йўқолишига (даъво Муҳлати), суд, арбитраж ва б. нинг қарорларини мажбурий ижро этиш ҳуқуқи йўқолишига (ижро Муҳлати), жиноий жавобгарликнинг ёхуд айблов ҳукмини ижро этиш имконининг истисно этилишига сабаб бўлади.