МУҲОЖИРЛАР — ўзи фуқаро бўлиб турган ёки доимий яшаётган мамлакатини ташлаб бошқа давлатга доимий яшаш учун жўнаб кетувчи кишилар. Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуклар тўғрисидаги 1966 й. ги халқаро пактнинг 12модда 2банди ҳар бир кишининг ҳар қандай мамлакатни (жумладан, ўз мамлакатини) ташлаб кетиш ҳуқуқи, яъни муҳожир бўлиш ҳуқуқини назарда тутади. Бироқ бу хуқукда давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, аҳолининг соғлиғи, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш мақсадида қонун б-н белгиланган айрим чеклашлар ҳам бўлиши мумкин.