МУҲТАРАМ

МУҲТАРАМ, Ҳожи Неъматулло, Нозик (тахаллуслари; асл исм-шарифи Мулла Муҳаммад Неъматулла қози Шарафиддин ўғли) (1880 — Бухоро — 1920) — шоир ва тазкиранавис. Бухорода таҳсил кўрган. Бухоро амири Аб-дулаҳадхон саройида хизмат қилган. Асосан, форсийда ёзган, кўпроқ тазкираси билан танилган. «Тазкират уш-шу-аро» (1908)си 2 қисм — «Тазкират уш-шуаро» ва «Латойиф улафкор фи радоиф ул-ашъор»дан иборат. Тазкиранинг фақат биринчи қисмининг муаллиф дастхати ва Садр Зиё томонидан кўчирилиб, 59 шоир ҳақида маълумот илова қилинган нусхаси сақланган. Унда 19-а. охири —20-а. бошларида яшаб ижод этган 133 шоир хдқида маълумот берилган. Шоирлар араб алифбоси тартибида жойлаштирилган бўлиб, номлари «алиф»дан «қоф»гача бўлган ҳарфлар билан бошланадиган шоирлар зикр қилинган, қолганларини Садр Зиё тўлдирган. Асар 19—20-а. адабий муҳитини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади.

Loading...