МУЖОҲИД

МУЖОҲИД (араб. — эътиқод учун, муқаддас иш учун курашчи; айнан — жиҳод урушининг иштирокчиси) — дин, худо йўлида жанг қилувчи киши. Илк исломда ва ўрта асрларда Мужоҳид ту-шунчаси шу маънода талқин этилган. Йирик ислом руҳонийлари ёки ташкилотлари бирор урушни жиҳод (ғазавот) деб фатво берган ҳолдагина шу уруш қатнашчилари Мужоҳидлар ҳисобланган. 20-а. бошларида Туркистон минтақасида совет режимига қарши кураш олиб борганлар ҳам узларини Мужоҳидлар деб номлашган. Ҳоз. даврда мусулмон мамлакатларида демократик ҳаракатларга ва миллим ҳукуматларга қарши кура-шаётган турли гуруҳлар Мужоҳид номидан фойдаланадилар.

Loading...