МУКОФОТ

МУКОФОТ — биронбир фаолият соҳасидаги алохдда ютуклар учун рағбатлантириш шакли. ЎзР да пул ва натура кўринишидаги, якка шахсларга ёки жамоага бериладиган Мукофотлар мавжуд. Мукофотлар ўзининг даражасига кўра: давлат М. лари, жамоат бирлашмалари ва б. нодавлат ташкилотларининг Мукофотлари, корхона, муассасаларнинг ўз ходимларига берадиган Мукофотлари, халқаро Мукофот ларга; шаклига кура эса — орденлар, медаллар, фахрий унвонлар, қимматбаҳо совринлар, пул Мукофот лари ва б. га бўлинади.

Давлат Мукофотлари фуқароларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий, фантехника, санъат ва адабиёт ҳамда бошқа соқаларда улкан муваффақиятларни қўлга киритганлиги, тараққиётга катта ҳисса қўшганлигини расман эътироф этилишини билдиради. Давлат Мукофот ларининг турлари, такдирланиш шартлари, тартиблари қонунлар ва б. расмий ҳужжатларда белгилаб қўйилади. Ўзбекистонда фан ва техника соҳасида Беруний (Абу Рапҳон Беруний) номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти, бадиий ижод соҳасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти, тасвирий ва амалий санъат, халқ ҳунармандчилиги сохасида Камолиддин Беҳзод номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти, адабиёт ва санъат соҳасида Абдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти, иқтидорли қизлар учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган. «Давлат мукофотлари тўғрисида» ЎзРнинг қонуни (1995Й. 22 дек.)га кўра, «Ўзбекистон Ҳаҳрамони» унвони, ЎзРнинг орденлари, медаллари, фахрий унвонлари ва Фахрий ёрлиғи давлат Мукофотлари ҳисобланади (қ. Ўзбекистон Республикасининг орден ва медаллари, Фахрий унвонлар).

Айрим шахсларни жамият ҳаётидаги салмоқли ҳиссасини тақдирлаш мақсадида Жамоат бирлашмалари ва б. нодавлат ташкилотларининг Мукофоти ҳам таъсис этилади (мас, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, рассомлар уюшмаси ёки б. жамоат бирлашмаларининг Мукофотлари).

Корхона, муассасаларнинг ўз ходимларига берадиган Мукофотлари — меҳнат интизомкпч мустаҳкамлашнинг асосий ҳ^куқий усулларидан ҳисобланади. Корхонада ходимларни Мукофот лаш ички меҳнат тартиби қоидалари, Мукофот лашга оид ички низомлар, бошқа локал меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади. У моддий ва маънавий тусда бўлади. Моддий йўсиндаги Мукофотлар жумласига қимматбаҳо буюм билан ёки пул кўринишида бериладиган Мукофотлар киради. Пул Мукофоти корхонада иш қақи тўлаш тизимида назарда тутилган (иш натижасига кўра мунтазам бериб бориладиган) ва иш ҳақи тизимида назарда тутилмаган (бир марталик) Мукофот ларга бўлинади. Иш ҳақи тўлаш тизимида назарда тутилган (шу жумладан, корхона йиллик иш натижаларига кўра туланадиган «ўн учинчи» ва ҳатто «ўн тўртинчи» ойлик деб аталувчи) Мукофотларни бериш мезонлари, шартлари, тартиблари корхонанинг бевосита ўзида иш берувчи томонидан ходимлар вакиллик органи билан келишиб тасдикданадиган ички меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади. Корхоналарда ташаккур эълон қилиш, ҳурмат китобига номини ёзиш, корхона фахрий унвонларини бериш ва ҳ. к. шакллардаги маънавий рағбатлантиришлардан фойдаланилиши мумкин. Ходимларни мукофотлашда қар бир ходимнинг корхона ютуғига қўшган қиссасини алоҳида ва муносиб баҳолаш иш самарадорлигини оширишга таъсир қилади.

Халқаро Мукофотлар — халқаро ташкилотлар, жамғармалар, хорижий хусусий шахслар томонидан муайян соҳада оламшумул аҳамият касб этувчи ютукларга эришган кишиларни тақдирлаш (пул ёки махсус унвонлар, халқаро грантлар ва б. бериш) учун таъсис этилади (мас, Нобель мукофоти, ЮНЕСКО халқаро Мукофоти ва ҳ. к.).

Йўлдош Турсунов.

Next Article

МУКУРРА