Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

МУЛК ҲУҚУҚИ

МУЛК ҲУҚУҚИ — моддий неъматларнинг конкрет шахсларга тегишлилиги (ўзлаштирилганлиги)ни мустаҳкамловчи, тартибга солувчи ва мухр-фаза қилувчи нормалар йиғиндиси; фуқаролик ҳуқуқининг асосий тарти-ботларидан бири. Ўзбекистон Республикаси ФКха кўра, Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек, ўзининг Мулк ҳуқуқи ҳни, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборат. ЎзР Кон-ституциясининг 36моддасига биноан, «ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли». Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва хуқуқий жиҳатдан баббаравар муҳофаза этилишини кафолатлайди. «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги қонун (1990 й. 31 окт.) асосида бозор муносабатларининг ташкил топиши учун иқтисодий манба ҳисобланган хусусий мулкчиликка йўл очилди. Хусусий мулкчиликнинг ривожланишида «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонун (1991 й. 19 нояб.) муҳим аҳамият касб этди. Ушбу қонунга асосан шўролар давридаги давлат мулкининг ҳукмронлик қилишига барҳам берилди, хусусий мулкнинг ташкил топиши учун имконият яратилди. ЎзРнинг амалдаги ФҚца мулкни ўтмишда социалистик жамиятнинг синфларга бўлинишига асосланиб (давлат, колхозкооператив, шахсий) шаклларга ажратилишига ва қайси шаклда, кимга тегишлилигига қараб ўрнатилган тенгсизликка барҳам берилди. Шўролар даврида мулк эгаларининг ҳуқуклари тегишли қоидаларда, шунингдек, амалиётда ҳам доимо чекланиб келинган. Эндиликда мулк эгасига тегишли бўлган молмулкни турли сабаблар ва хар хил йўл билан давлат идоралари ва мансабдор шахслар томонидан олиб қўйилиши, мулкдан эркин фойдаланиш учун тўсқинликлар вужудга келтирилиши ғайриқонуний ҳисобланади. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. Мулк эгаси ўз мулкидан абадий фойдаланиш, уни хохлаган вақтида тасарруф этиш ҳуқуқига эга. Ушбу қоиданинг мантиқий давоми сифатида ФКнинг 166моддасида мулкнинг дахлсизлиги ва қонун билан муҳофаза қилиниши белгилаб қўйилган.

Ҳожиакбар Раҳмонқулов.

Next Article

МУЛКДОР