МУЛК РАЖ АНАНД

МУЛК РАЖ АНАНД (1905.12.12 – Пешовар — 2002.15.9) — ҳинд ёзувчиси ва жамоат арбоби. Лондон унтини тугатган (1929). Инглиз ва ҳиндий тилларида ижод қилган. Сажжод Зоҳир билан ҳамкорликда Ҳиндистон тараққий-парвар езувчилари ассоциациясига асос солган (1936). Дастлабки асарлари — «Дахлсиз» (1935), «Ҳаммол» (1936), «Қишлоқ» (1939), «Қилич ва Ўроқ» (1942), «Катта қалб» (1945) романлари ҳамда «Сартарошлар иттифоқи» (1944), «Трактор ва дон маъбудаси» (1947) ҳикоялар тўпламлари ва б. публицистик мақолаларида чой плантацияларида ишлайдиган ишчи ва деҳқонларнинг оғир ҳаёти тасвирланган. «Ҳиндистон рожасининг ҳаёти» (1953), «Йўл» (1961), «Қаҳрамон ўлими» (1963) каби роман ва ҳикояларида мустамлакачилик иллатларини фош этади, аёллар ҳуқуқини ёқлайди. «Етти йил» (1951), «Тонг жамоли» (1944), «Ошиқнинг тавбаси» (1976) автобиографик трилогиясида мустамлакачилик оқибатларига қарши, озодлик учун курашган қаҳрамон характерининг шаклланиши акс этган. «Ҳинд театри» (1950), «Ҳинд халқ рақслари» (1957) ва б. илмий асарлар муаллифи.

Loading...