
МУЛКДОР
МУЛКДОР — мулк субъекта; мулк объектига нисбатан эгалик, фойдаланиш, тасарруф этиш ҳуқуқий тамо-йиллари асосида мустаҳкамланган ҳуқуқларга эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс. Ўзбекистонда Мулкдорлар қатламини шакллантириш мулкни давлат тасарруфидан чщарши ва хусусийлаштириш жараёнлари орқали амалга оширилди. 1991 — 94 й. ларда кичик хусусийлаштириш деб аталган иқтисодий ислоҳотларнинг 1-босқичида аҳоли ихтиёрида бўлган давлат уй-жой фондлари текин ёки имтиёзли тарзда хусусийлаштирилди. Умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари бевосита аҳолига сотилди. Акциядорлар жами-ятита ўтиш, фермер ва деҳқон хўжаликлар, ижара корхоналарининг тузилиши ҳам бу борада муҳим роль ўйнади. Мамлакатимизда ўрта мулкдорлар табақасини шакллантиришга алоҳида эъти-бор қаратилмоқда (қ. Давлат мулки, Давлат мулкини хусусийлаштириш).