МУЛЛА ҚИРҒИЗ МАДРАСАСИ

МУЛЛА ҚИРҒИЗ МАДРАСАСИ — Намангандаги меъморий ёдгорлик (20а.) – Махаллий уста мулла Қирғиз (Мулла Бозор Охунд) номи билан боғлиқ. Мулла Бозор Охунд фиқҳ, қадис, адабиёт ва б. илмларни яхши эгаллаган йирик олим, 17-а. нинг 1-ярмида яшаб ижод этган. Бухородаги мадрасада ўқиб, донишманд олим Мирзо Баҳодир Бухорийдан таълим олган, у зотдан ир-шод хатини — пирнинг ёрлиғини олгач, Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатларига саёҳат қилган.

Мадраса шаҳар марказида қурилган. Бино тарҳи нотекис, 5 қиррали бўлиб, ҳужралар билан ўраб олинган. Бундай шаклни Мадраса қурилган жой шаро-итлари тақозо қилган. Масжид ва дарсхона гумбазли, бир-бирига туташ қилиб қурилган, ҳужралар қўшқаватли. Ҳовлида минора бор. Бош тарзи меъморлигида хужралар қиёфасига кўркамлик бахш этиб турган мехробий равоқ кўзга ташланади. Пештоқни безашда кўк, яшил, сариқ, оқ рангли кошинлар қўлланган. Мулла Қирғиз яратган Мадраса анъанавийлиги билан эмас, балки тарх, ечимининг алоҳидалиги билан диққатга сазовор.

Loading...