МУЛЛА ШОДИ (16-а.) — тарихчи. Унинг ҳаётига оид маълумотлар жуда кам. М. Ш. Шайбонийхоннинг иниси Махмуд Султон саройида хизмат қилган, форс тилида ёзилган «Фатҳнома» асари муаллифи. Достонни Маҳмуд Султон топшириғига биноан ёзган. Асарда Шайбонийхоннинг Самарқандни босиб олгунига қадар Дашти Қип-чоқ, Мовароуннаҳр ва Хоразмдаги ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ асосий сиёсий вокеалар; Хоразмнинг топонимикаси, асосан, Вазир ва Адак шаҳарқалъалар тўғрисида, Қоракўлдаги халқ қўзғолонининг бостирилиши, урушларда кўплаб аҳолининг қони тўкилганлиги ва уларнинг оғир аҳволи ҳақида маълумотлар келтирилган. Асарнинг қўлёзма нусхалари Россия, Тожикистонда ва Ўзбекистонда ФА Шарқшунослик ин-тида сақланади.
Ад.: Ахмедов Б. А., Историко-географи-ческая литература Средней Азии XVI—XVIII вв., Т., 1985.