МУЛЬТИПРОГРАММАЛАШ (мульти… ва программа) — турли масалаларга тааллуқли бир неча дастур (программа) ни рақамли ҳисоблаш машинаси (РҲМ) да бир вақтда бажариш усули. Кўп дастурли режимда РҲМ хотирасида бир йўла бир неча масала дастури бўлади. Бир дастур тугаши билан (ёки бир дастурни бажариш кечикса) Мультипрограммалаш 2дас-турга ўтишга имкон беради. Агар РҲМ бир вақтда бир неча абонентнинг дастури билан банд бўлса, у кўп дастурли режимда, бир абонентнинг дастури билан банд булса, бир дастурли режимда ишлаётган ҳисобланади. Мультипрограммалашдан асосий максад — РҲМ қурилмаларининг бўш туриб қолишига йўл қўймаслик, иш унумдорлигини ошириш. Бошкарувчи дастур (монитор) бир дастур тугаши билан 2дастурнинг бажарилишини таъминлайди. Мультипрограммалаш аппарат ва дастур воситалари билан амалга оширилади. Аппарат воситаларига хотира муҳофазаси ва тўхтатишларни ташкил қилиш киради. Дастур воситалари диспетчердастурлар ва программалаш тилларидан иборат.