МУЛЬТИВИБРАТОР (мульти… ва лот. vibro — тебратаман) — икки кучайтиргич (лампа) ли электр тебранишлар генератори. Иккала кучайтиргич ўзаро мусбат тескари алоқа билан боғланган. Мультивибраторнинг электрон лампалар, транзистор, тиристор ва интеграл схемапардан ясалган бир неча вариантлари бор. М. да тебраниш бирданига бир ҳолатдан (лампа Л1 — очиқ, лампа Л2 — берк) иккинчи тескари ҳолатга (лампа Л, — берк, лампа Л2 — очиқ) ўтади (1расм). Мультивибраторда Гц дан мингларча кГц частотали тўлқинлар ҳосил қилиш мумкин. Транзисторли Мультивибратор кенг қўлланади. Агар бир типдаги (р—п—р ёки п—р—п) транзисторлардан фойдаланилса, кучайтиргичлар галмагал уйғонади (Г, вақтда бир кучайтиргич, Т2 вақтда иккинчи кучайтиргич уйғонган ҳолатда бўлади, 2расм). Бундай Мультивибратор икки фазали Мультивибратор де-йилади. Кўп фазали (п фазали) Мультивибраторлар ҳам бор. Мультивибратор телевидение, радиолокация ва б. да алоқа импульелари олиш, частотани кўпайтириш ва бўлиш ҳамда электр занжирларни контактсиз алмашлаб улашда қўлланади.