МУМ — 1) ҳайвон ёки ўсимлик маҳсулоти бўлган ёғсимон модда, асосан, юқори ёғ кислоталарнинг мураккаб эфирлари ва юқори молекуляр спиртлардан иборат. Мум — аморф, пластик, қиздирилганда осон юмшайдиган модда, 40—90° орасида суюкланади. Мумнинг қазилма хиллари ҳам бўлади. Асалари муми, қўй жуни ювилганда чиқадиган Мум, кашалот ёғидан олинадиган спермацет ҳайвон маҳсулоти Мум ига, Бразилия пальмаси баргидан олинадиган карнауба, канделил, пальма муми ва б. ўсимлик маҳсулоти Мум ига, озокеритни тозалаб олинадиган церезин, қўнғир кўмир ёки торфдан ажратиладиган монтан Муми қазилма Мум ига киради. Саноатда синтетик Мум ҳам ишлаб чиқарилади. Ҳайвон маҳсулотидан олинган, қазилма ва синтетик М. лар техникада ишлатилади. Ўсимлик М. и ўсимликларда сув режимини тартибга солишда мухим биологик функцияни бажаради. Мумдан амалий ва тасвирий санъатда ҳам фойдаланилади; 2) асалари мум безларида ишлаб чикариладиган ёғсимон суюклик (қ. Асалари муми).