МУМЛИ ПАЛЬМАЛАР

МУМЛИ ПАЛЬМАЛАРмум берадиган пальмалар туркумига мансуб ўсимликлар. Энг машҳурлари — бразилия ва анд мумли пальмалардир. Бразилия Мумли пальмалар ёки карнаубанинг бўйи 10 — 12 м, барги елпиғичсимон (диаметри 2 м гача). Бразилия, Боливия ва Парагвай саванналарида учрайди. Мум котлами (0,5 см ча) ёш баргларни нам йўқотишдан сақлайди. Баргидан бўйра ва б. буюмлар тўқилади. Муми турмушда ва техникада ишлатилади. Анд Мумли пальмаларнинг танаси мум билан крпланганидан оппоқ, бўйи 30 м, барги патсимон, уз. 6—7 м. Колумбия Анд тоғларининг ён бағирларидаги ўрмонларда (денгиз сатҳидан 2500 м баландликда) усади. Битта пальмадан йилига 10 кг мум олиш мумкин.

Loading...