МУМТОЗ РАҚС — ўзбек миллий раке туркуми; авлоддан-авлодга утиб, сайқал топиб, асосан профессионал рақс усталари томонидан ижро этиб келинган, шакли ва ҳаракатлари тартиблашган рақслар. Мавзу рамзий воситалар, тимсоллар ва шартли-умумлашма харакатлар билан ифода қилиниши, иллюстратив ҳаракатлар, маиший унсурлар деярли ишлатилмаслиги Мумтоз рақснинг энг муҳим хусусиятидир. Мумтоз рақс марказида — инсон, унинг эҳтирослари, ҳис-туйғулари туради. Мумтоз рақс бир киши ёки гуруҳ булиб ижро этилади. Таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) мақом рақси (мақом оҳангларида ижро этиладиган рақслар); 2) катта ўйин (Фарғона рақслари);
3) созанда ва мавригихонларнинг рақслари; 4) лазги (Хоразм туркум рақслари). Ўзбекистон ҳудудида Мумтоз рақс исломгача бўлган даврлардаёқ (1—7-а. лар) шаклланган. Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Шаҳрисабздан чиққан раққосаларнинг Хитой императори саройида Мумтоз рақсларни намойиш этганлиги ҳақида маълумотлар сақланган. Уйғониш даврида (9—12-а. лар), айниқса Амир Темур ва темурийлар қукмронлиги даврида Мумтоз рақс равнақтопди. 20-а. да замонавий саҳналарда намойиш қилина бошлади. Бунда Мирза ХамДам. Макайлик (Уста Муҳаммадхон), Тамарахоним, Мақкам ҳофиз, Мукаррама Турғунбоева ва б. нинг хизматлари катта. «Дилхирож», «Пилла», «Роҳат», «Танавор», «Баҳор» каби саҳнавий рақсларни Мумтоз рақс тушунчасига киритиш мумкин.
Ад.: Авдеева Л., Ўзбек миллий рақси тарихидан, Т., 2001.
Муҳсин Қодиров.