МУНЧОҚ

МУНЧОҚ — қимматбаҳо ва рангбаранг тош, шиша ва ш. к. нарсалардан турли (думалоқ, узунчоқ ва б.) шаклда тайёрланадиган доначалар. Доначаларни ипга тизиб ясаладиган ҳамда бўйинга тақиладиган тақинчоқ (маржон)лар ҳам Мунчоқ деб аталади. Ўзбекистонда аёллар ва болаларнинг безак буюми бўлган кўзмунчоқ тури бўйин ва қўлга тақилади, кийим (кўйлак, нимча, дўппи ва б.) га тикилади. Мунчоқ қадимдан кўпгина халқлар орасида кенг тарқалган. Тош (неолит) ва суякдан, жез даврида металлардан ишланган. Қад. Мисрда ши-шанинг ихтиро қилиниши билан шиша Мунчоқлар кенг тарқалди. Ўрта асрларда Италия, Россия, Ўрта Осиё ва б. жойларда ҳам шиша Мунчоқ пайдо бўлган.