МУНИС

МУНИС Хоразмий (тахаллуси; асл исм-шарифи Шермуҳаммад Амир Авазбий ўғли) (1778 — Хива яқинидаги Қиёт қишлоғи — 1829) — шоир, тарихнавис, таржимон, хаттот ва маърифатпарвар. Дастлабки маълумотни туғилган қишлоғида олган, кейинчалик Хива мадрасаларида ўқиган. 1800 й. да отаси вафот этгач, Аваз Муҳаммад Иноқ М. ни саройнинг фармоннавис котиби қилиб тайинлаган. Мунис замонасининг машхур олим, шоир ва санъаткорлари билан яқин алоқада бўлиб, билими, салоҳияти ва кучқувватини шеъриятга, илм-фан ва маърифатга бағишлаган. Мунис 1804 й. дабиринчи шеърлар девони — «Девони Мунис»ни яратган. 1806 й. да Элтузархон М. га Хива хонлиги ҳақида китоб ёзишни топширган. Мунис ўз асарини Шерғозихон давригача ёзиб етказганда, Элтузархон фожиали ҳалок бўлади. Мунис китобини давом эттиради ва 1819 й. да Мирхонднинг «Равзат уссафо» («Софлик боги») тарихий асарини туркий тилга таржима қилишни бошлайди. Мунис бу асарнинг 1жилдини таржима қилишга улгуради. У бу икки асарни ҳам тугата олмай вафот этади. Унинг «Фирдавс ул-иқбол» («Бахтлар боги») асарини ва «Равзат уссафо» таржимасини шогирди Огаҳий ниҳоясига етказади. Муниснинг «Фирдавс ул-иқбол» асари узок, даврни камраб олган бўлиб, Марказий Осиё, айниқса, Хива хонлиги тарихини ўрганишда қимматли манбадир. Асарда Хоразмнинг қад. даври билан бир қаторда, Хива хонлигининг 1825 . й. гача бўлган сиёсий тарихи баён этилган, тожтахт, бойлик учун олиб борилган курашлар ва, шунингдек, Хива хонларининг қўшни туркман ва қорақалпоқ халқлари б-н бўлган му-носабатлари ҳақида ҳам кўплаб маълумотлар келтирилган.

Асар муқаддима, 5 боб ва хотимадан иборат. 1-бобда Одам Атодан то Нуҳ пайғамбар авлодигача бўлган қодисалар ёритилган. 2-бобда Ёфасдан Қўнғирот шўъбасигача бўлган мўғул ҳукмдорлари даври хусусида фикр юритилган. 3-бобда Курлос авлодига мансуб под-шохлар даврида содир бўлган воқеалар тўғрисида ёзилган. 4-бобда Элтузархоннинг ота-боболари хаёти тасвирланган. 5-бобда Элтузархоннинг туғилишидан бу асарнинг ёзилиб тамом бўлишига қадар бўлган воқеалар хусусида қалам тебратилган. Хотима эса олимлар, авлиё, амир, бек, шоир, ҳунармандлар хақида маълумотларни ўз ичига олади.

Мунис ўз давридаги суғориш иншоотлари ва ерсув муносабатларига доир «Арналар» (арна-анҳор, канал) номли рисола ҳам ёзган. Бу рисола 18-а. охири ва 19а. бошларидаги дехдончилик билан боғлиқ, ижтимоий муносабатларни ўрганишда аҳамиятли. Муниснинг асосий адабий мероси — 1815—20 й. ларда тузилган «Мунис ул-ушшоқ» («Ошиклар дўсти») девони ғазал, мухаммас, касида, рубоий, қитъа ва б. жанрлардан иборат бўлиб, 20000 дан зиёд мисрани ўз ичига олган. У хаттотлар томонидан қайтақайта кўчирилиб, 1880 й. да Хива тошбосмасида нашр этилган.

М. Навоийнинг «Мезон ул-авзон», «Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер» асарларини китобат қилган (1794, 1797). Айниқса, «Мезон ул-авзон»ни олдинги айрим хаттотлар йўл қўйган хатоларни тузатиб, саводли кўчирган. Бу унинг аруз илмининг хос билимдони эканлигидан ҳам далолат беради.

Муниснинг савод чиқаришни енгиллатиш ва хуснихат санъатини ривожлантириш масалаларига бағишланган «Саводи таълим» (1804) шеърий рисоласи ҳам бор. Девонларининг бир неча қўлёзма нусхалари Ўзбекистон ФА Шарқ-шунослик ин-ти Шарқ қўлёзма асарлари фондида сақланади.

Ас: Танланган асарлар, Т., 1957.

Ад.: Юнусов М., Мунис Хоразмий, Т.. 1953; Каримов Ғ., Ўзбек адабиёти тарихи, 3китоб, Т., 1966; Маънавият юлдузлари, Т., 2001.

Нусратулло Жумаев.