МУНОСАБАТ

МУНОСАБАТ (фалсафада) — муайян тизимдаги элементларнинг жойланиш характери ва уларнинг ўз-аро боғликдигини ифодаловчи фалсафий тушунча; бирор нарса ёки ҳодисага нисбатан шахс мавқеининг ифодаси; турли объектларни ёки бирор объектнинг турли томонларини фикран таққослаш.

Муносабатлар тегишли элементлардан турли даражадаги мураккаб тизимларни келтириб чиқаради. Mac, ҳар қандай қонун нарсалар, ҳодисалар ўртасидаги муҳим Муносабат ҳисобланади ва, аксинча, айни бир нарса бошқа нарсалар билан турли Муносабатда бўлиши мумкин. Бу эса у ёки бу нарсанинг кўп хоссага эга эканлигини билдиради. Ҳар қандай нарсани уни ташкил этувчи элементларнинг ўзаро нисбати деб қараш мумкин. Бу нисбатнинг ўзгариши б-н нарсалар ҳам ўзгаради. Жамиятда кишиларнинг фа-олияти жараёнида юзага келган ўзаро Муносабатлар ижтимоий Муносабатлар саналади.

Мантиқда Муносабат табиий тиллардаги бирдан ортиқ эгаси (ёхуд бир эга ёки бир неча тўлдирувчиси) бўлган гаплар кесими билан ифода қилинади. Гап эгалари (эга ва тўлдирувчилар)нинг сонига қараб бинар (2 ўринли, 2 бўлакли), тернар (3 ўринли, 3 бўлакли) ва умуман, п—ар (п — ўринли, п — бўлакли) Муносабатлар бўлади. Бу турдаги Муносабатларни муносабатлар мантиқи ўрганади. Математик мантиқнинг формаллаштирилган тилларида Муносабат тушунчаси ўрнида предикат тушунчаси қўлланилади.

Prev Article

МУНОЖОТ

Next Article

МУНОФИҚЛИК