МУНОЗАРА

МУНОЗАРА — 1) баҳс, фикрлар тортишуви;

2) мумтоз адабиётда кенг Tapкалган жанр. Фикрлар кураши шаклида ёзилган бадиий асар. М. да турли нарса, хрдиса, тушунча, хрлат ва б. конфликтга киришади. Образлар кўпинча рамзий моҳият касб этиб, мунозара қиладилар. Баъзан Мунозарада мактов (пане-герик) қисм ҳам бўлади. Унда мазкур асарни ёзишга туртки берган одам мак,талади. Аммо бу хамма асарларда ҳам бўлавермайди. Мунозаранинг қиссадан қисса чиқариш ёки муаллифнинг муайян масала ҳақидаги хулосаси билан тугалланган шакллари ҳам бўлади. Асади Тусийнинг (11-а.) «Кеча ва кундуз мунозараси», «Найза ва ёй мунозараси», Ами-/шйнинг «Банг ва Чоғир орасидаги мунозара» (15-а.), ЯқиниРтннт «Ўқ ва ёй орасидаги мунозара» (15-а.). Фузулийнинг «Бангу бода», «Сиҳат ва мараз» асарлари Мунозаранинг намуналаридир. Ҳоз. замон ўзбек шеъриятида ҳам бу жанрда асарлар яратилган (Султон Жўра, «Тиниш белгилар мажлиси»).

Loading...