МУНТАСИР

МУНТАСИР Исмоил ибн Нуҳ Абу Иброҳим (? — 1005) — сомонийлардан. Сулоланинг охирги ҳукмдори Абдулмалик ибн Нуҳ (999 — 1000)нинг биродари. 1000 й. иликхонлартн Наср М. билан Абдулмаликни тутиб Ўзганда зиндонга ташлаган. Мунтасир бир хотин қиёфасида зиндондан қочиб, Бухорода яшириниб юрган, Хоразмга бориб сомонийларнинг қолган-қутган аскарларини тўплаб ўзига «Мунтасир» («Ғолиб») деган унвон олган ва салтанатни тиклаш учун кураш бошлаган. 1000 й. Хуросон, Ғазна, Нишопур тарафида Иликхон, Қобус ва Маҳмуд Ғазнавийга қарши жанг қилган. Ғазна аҳолисининг ёрдами билан Иликхонни 2 бор мағлубиятга учратган бўлсада, ана шу Ғазна аҳолисининг хиёнати туфайли 1005 й. да Маҳмуд Ғазнавийдан енгилган ва қатл этилган.