МУНТАЗАМ КЎПЁҚ

МУНТАЗАМ КЎПЁҚ — ҳамма ёклари мунтазам тенг кўпбурчаклар ва ҳамма кўп ёкли бурчаклари тенг бўлган қавариқ кўпёқ. Мунтазам кўпёқнинг ҳар бир учидан чиқувчи қирралари сони бир хил.

Евклид М. к. нинг фақат 5 тури бор эканини исбот этган: мунтазам тетраэдр, куб, мунтазам октаэдр, мунтазам додекаэдр, мунтазам икосаэдр. М. к. ларнинг ҳар бирини кубни текисликлар билан кесиш орқали ҳосил қилинади. Мунтазам тетраэдрдан бошқа хамма Мунтазам кўпёқ ларнинг симметрия маркази бор. Ҳар қандай Мунтазам кўпёқка ташқи ёки ички сфера чизиш мумкин.

Prev Article

МУНОФИРАТ

Next Article

МУНТАЗИР