МУОМАЛА (иқтисодиётда) — меҳнат маҳсулотларини олдисотди воситасида айирбошлаш. Товар хўжалиги учун хос. Муомала бевосита айирбошлашпзм пул воситачилиги билан фарқ қилади. Муомала ибтидоий жамоа тузумининг охирларида, натурал хўжалик асосида товар хўжалигининг пайдо бўлиши билан бошланган. Алмашув учун мақсулот (товар) и. ч. шакллана бошлагач, алмашувга зарурият туғилган, натижада Муомала келиб чиққан. Товарларнинг оддий, бевосита алмашуви (Т—Т)дан фаркли равишда Муомалада томонлар пул орқали боғланадилар (Т — П—Т). Алмашув иштирокчиларидан бирининг қўлига ўтган пул маълум вақтдан сўнг товарлар ва хизматлар сотиб олишга сарфланади, жараён тўхтовсиз давом этади. Мех. нат маҳсулларининг товарга айланиши Муомаланинг келиб чиқишига шарт-шароит яратади. Қийматнинг пул шакли келиб чиқиши натижасида Муомала функционал мустақиллик касб этди. Дастлабки босқичларда товар Муомаласи маҳаллий бозорлар доирасида чекланган эди. Ижтимоий меҳнат тақсимотининт чуқурлашуви, товар—пул муносабатларининг кенгай-иши натижасида ягона ички бозор ва жаҳон бозори шаклланди. Кейинчалик товар Муомаласи ривожланиб, товарларни етказиб бериш вақти уларнинг қийматини қоплаш вақтидан фарқ қила бошлади. Йирик машиналашган и. ч. моддийтехника асосининг шаклланиши кредит, кейинчалик қимматли қоғозлар М. сини ривожлантирди.
Муомала ижтимоий маҳсулотни и. ч. дан истеъмолга йўналтиришда алоҳида вазифаларни бажаради. Муомала соҳасида товар ишлаб чиқарувчиларнинг абстракт меҳнати ўзининг ижтимоий баҳосини олади, зарур меҳнат воситалари ва буюмларини сотиб олиш орқали и. ч. нинг янги цикли учун шароит яратилади, тайёр маҳсулот истеъмол фазасига еказиб берилади, аҳолининг талаб даражаси аниқланади.