МУОМАЛА ВАҚТИ

МУОМАЛА ВАҚТИ — капиталнинг муомала доирасида бўлиш вақти. Муомала вақтига тайёр маҳсулот омборга келиб тушгандан бошлаб у сотилгунча кетган вақт ( бу вақт ўз ичига тайёр маҳсулотнинг и. ч. ва савдо (улгуржи ва чакана) корхоналари омборхоналарида турган вақтини, уларни ташишга, сотишга кетган вақтни ҳам ўз ичига олади) ва тайёр махсулотларни сотишдан келган ту-шумга и. ч. нинг янги цикли учун зарур бўлган янги и. ч. воситалари сотиб олишга кетган вақт киради.

Муомала вақти товарларнинг бир марта айланишига (Т—П) сарфланган кунлар сони ёки бир ой, бир квартал, бир йилда юз берган айланишлар сони билан ўлчанади. Муомала вақти давомийлигига товарга бўлган талаб ва таклиф нисбати; товарларнинг истеъмол хусусиятлари; товар ассортиментининг мураккаблиги; минтақанинг географик ўрни; ташиш-келтириш им-кониятлари; савдо ходимларининг малакаси ва б. омиллар таъсир кўрсатади. Нуриддин Йўлдошев.

Prev Article

МУНШИЙ