МУРАББА

МУРАББА (араб. — тўртлик) — шарқ шеъриятидаги лирик жанрлардан; қофияланиш тартиби асосида тузилган шеър. Мусаммат турига мансуб бошқа шеър шаклларига ўхшаш а—а—а—а, б—б—б—а, в—в—в—а тартибида крфияланади. Мисралар сонига кўра ҳар бир банди рубоий ва туюкларга ўхшаса ҳам, бир неча тўртлик бандлар тарзида тузилиб, бир асарни ташкил этиши, арузнинг турли вазнларида ёзилиши ва охирги тўртликда шоир тахаллусининг кўрсатилиши каби хусусиятлари билан улардан фарқ қилади. Мурабба энг қадимий шакллардан бўлиб, мустақил тўртликлар шаклидаги намуналари Д«евону луғотит-турк», «Қутадғу билиг» асарларида учрайди. Мусаммат-М., ҳикмат Мурабба шаклидаги илк намуналари Ахмад Яссавийнинг «Девони ҳикмат»ида келтирилган. 16-а. дан бошлаб Фузулий, Машраб ижоди билан Мурабба ривожининг янги босқичи кўзга ташланади. Бу шо-ирлар орифона ва ошиқона ғазалларга хос ғоявий ва бадиий хусусиятларни мусаммат-М. ларга сингдирдилар. Уларнинг анъаналарини Огаҳий, Муқимий, Баёний, Аваз каби 19а. шоирлари ижодий давом эттирдилар. Айниқса, Муқимий бу жанр ривожига алоҳида ҳисса қўшди. Мурабба халқона шеър шаклларидан бири сифатида 20-а. шеъриятида ҳам ривожлантирилди.

Loading...