МУРАББО

МУРАББО — ҳўл мева, резаворлар ҳамда шакардан тайёрланадиган ширинлик. Ишлатиладиган мева турларига қараб беҳи М., анжир М., нок М., олма М., узум Мураббо, олхўри М., олча М., қулупнай М., қовун М., сабзи М. ва б. турлари бор. Беҳи Мураббо — беҳи 4 га бўлиниб, уруғи олиб ташланади, сўнгра эни 0,5 см келадиган тилимчалар кесилади ва крзонига солиб устидан кўмиб турадиган қилиб сув қуйилади, бир қайнаб чиққач, човли билан сузиб олинади, шарбати сузгичдан ўтказилади. Қозонга шакар солиб устидан беҳи шарбати қуйилади (1,2 кг шакарга 0,5 л шарбат) ва киём кайнатилади. Қайнаб турган қиёмга сузиб олинган беҳи солинади. Мураббо 5—6 мин. қайнагач, олови пасайтирилади ва қиём қизил тусга киргунига кадар пишириш давом эттирилади. 1кг беҳига 1,2 кг шакар керак. Олхўри М . — яхши пишган олхўрининг бандларини олиб ташлаб, иссиқ сувга 5—6 мин. солиб қўйилади. Сўнгра олхўрининг бир неча ери тешилади (баъзан пичок, билан ўртасидан тилинади). Қиём алоҳида тайёрланади. Иссиқ қиёмни олхўри устидан қуйиб, 15—20 соат олиб қўйилади. Учинчи марта қиём мева билан бирга қайнатилади. 1 кг олхўрига 1,2 кг шакар, 0,5 л сув, тайёр Мураббога қўшиш учун 10—15 томчи олхўри эссенцияси керак.

Мураббо пишириш учун қиёмнинг сифати катта аҳамиятга эга. Мураббо батамом пишган бўлса, мева идиш юзасида қалқимасдан қиём ичида бир текис тарқалади, қиём эса тиниқ тусга киради, сифатли қиём томчиси совуқ сувга томизиб кўрилганда дарров эриб кетмайди. Мураббо таъми ва рангини яхшилаш учун мевалар эссенцияси, лимон кислотаси, ванилин, заъфарон ва б. солинади.

Ад.: М аҳмудов. К., Ўзбек тансик, таомлари, Т., 1989.