МУРАККАБ РЕАКЦИЯЛАР

МУРАККАБ РЕАКЦИЯЛАР — айрим боскичлари турли кимёвий табиатга эга бўлган кимёвий реакциялар. Ҳамма босқичлари кимёвий табиати жиҳатидан ўхшаш ёки бир-биридан фақат йўналиши б-н фарқ қилган реакциялар, аксинча, оддий (элементар) ре-акциялардир. Бунда бир вақтда атиги битта, Мураккаб реакцияларда эса ёнмаён ёки кетма-кет бир неча реакция боради. Мураккаб реакциялар таркибига кирган оддий реакция унинг бир босқичи бўлади. Мураккаб реакцияларга кайтар, параллел, кетма-кет, занжир, каталитик ва ҳ. к. реакциялар киради. Қайтар реакциялар — бир шароитда бир вақтда қарама-қарши томонга борувчи реакциялар. Бунда реакция учун олинган моддаларнинг бир қисми реакцияга киришади, бир қисми эса киришмай қолади. Қарама-қарши томонга бораётган оддий жараёнларнинг тезлиги бир-бирига тенглашганда мувозанат карор топади. Реакцияда иштирок этаётган моддаларнинг концентрациялари мувозанат ҳолатига қараб узлуксиз равишда ўзгаради (дастлабки олинган моддалар концентрацияси камаяди, ҳосил бўлган маҳсулотлар концентрацияси эса кўпаяди), мувозанат қарор топгандан сўнг ўзгармай қолади. Мувозанат ҳолатдаги концентрация мувозанат концентрация дейилади. Дастлабки олинган модданинг қанча қисми янги моддага айлангани (реакциянинг чикими)ни мувозанат константа тавсифлайди. Қайтар реакцияга СО2 + Н2 ^± СО + Н. О реакцияси мисол бўла олади. Тенглик аломати ўрнига ёзилган <=* аломати реакциянинг икки томонга боришини кўрсатади.

Параллел (ёнма-ён борадиган) реакцияларда бир вақтнинг ўзида дастлабки моддалардан бевосита икки (ёки бундан кўп) хил модда ҳосил бўлади.

Реакциянинг умумий тезлиги иккала оддий реакция тезлигининг йиғиндисига тенг.

Кетма-кет (консекутив) реакция л а р қатор оралиқ моддалар ҳосил қилиш билан боради. Оралиқ моддаларни реакциянинг боришини кузатишда қўлланадиган одатдаги усуллар билан аниқлаб бўлмайди, лекин уларнинг концентрациясини спектроскопик ва б. физик усуллар воситасида аниқлаш мумкин.

Loading...