МУРЧ

МУРЧ (Piper nigrum) — мурчдошлар оиласига мансуб илашиб ўсувчи кўп йиллик ўсимлик (лиана). Поясинингуз. 15 м ча, диаметри 8—12 мм. Барги кенг, тухумсимон, найза учли. Гуллари майда, сарғиш, тўпгули шингилсимон. Меваси бир уруғли, қизил, пишгач сарғаяди, пишмагани қуритилса қора-йиб бужмаяди. Ҳиндистон, Ҳиндихитой, Цейлон, Суматра, Ява ва Борнео, Лагос, Гана, Маврикий ва Мадагаскарда, Катта Антиль о. ларида ва Бразили-яда кўп экилади. Узбекистонда аксари-ят иссиқхоналарда ўстирилади. Қаламчасидан кўпайтирилади, 2—3-йили мева тугиб, йилига икки марта ( тупидан 2—4 кг) ҳосил беради. Дунё бўйича йилига 55—60 минг т М. етиштирилади. Мевасини юмшоқ эти билан қуритиб, қора мурч, этидан тозалаб ва янчиб оқмурч олинади. Меваси озиқ-овқат саноатида ва ошпазликда ишлатилади. Таркибида пиперин, пиперидин алкалоидлари ва эфир мойи (1 — 1,5 %) бор.

Loading...