МУРҒОБ

МУРҒОБАфғонистон ва Туркманистондаги дарё. Уз. 978 км, хавзасининг майд. 469 минг км2. Афғонистон ҳудудидаги Паропамиз тоғларидан бошланиб, Банди-Туркистон ва Са-федкўҳ тизмалари оралиғидаги тор водийдан оқади. Туркманистон ҳудудида водий кенгаяди, бу ерда ирригация тармоқлари барпо этилган. Дарё Қорақум чўлига чиққандан сўнг қуруқ дельта ҳосил қилади. Мари ш. дан юқорироқда Мурғобни Қорақум канали кесиб ўтган. Қор, ёмғир ва ер ости сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи ўрта оқимида 52м3/сек. Мартмай ойларида суви кўпа-яди, қишда дарё тошади. Сувининглойқалиги 4500 г/ м3. Ирмоқлари: унгда — Обиқайсар, чапда — Кашан, Кушка. М. суви суғоришга сарфланади. Мурғоб бўйида Йўлўтан, Мари, Байрамали ш. лари жойлашган.