МУРИД (араб. — эргашувчи) — пир ёки эшон (муршид)га қўл бериб, суфийлик йўлига кирган шахс. Тасаввуфда тариқат муршидларидан дарс олувчи шогирд маъносида ишлатилади. М.-муршидлик муносабатлари Муриднинг ўз пирига сўзсиз итоат этиши, хизмат қилиши ва унинг изидан боришини тақозо қилган. Умуман, Мурид атамаси суфий ва ҳатто оддий мусулмон маъноларини ҳам англатади.